Get Mystery Box with random crypto!

#МашаАллоҳ Муфтий ҳазратлари Нуриддин домла Миср давлатида ну | ТОШКЕНТБОЗОРИ

#МашаАллоҳ

Муфтий ҳазратлари Нуриддин домла Миср давлатида нутқ сўзлади.

Экстремистик ташкилотларнинг қуйидаги даъволарининг асл моҳиятини тушунтириш долзарб вазифа бўлмоқда:

Биринчи, улар даъво қилаётгандек, жиҳод “Исломнинг олтинчи аркони” эмас. Маълумки, жиҳод шариатда асосан икки хил маънода ишлатилади: биринчиси – ҳарбий маънога қаратилган бўлиб, унга биноан халқ, ватан, дин хатар остида қолганда ғанимга қарши туриш. Жиҳоднинг иккинчи маъноси – нафсу-шайтонга қарши жиҳод, яъни нафсни тарбиялаб, уни тубанликдан қайтариш ёки бирор хайрли ишда саъй-ҳаракат қилишдир.

Қоҳира анжумани ташкилотчилари илтимосига биноан Муфтий ҳазрат иккинчи куни ҳам маъруза қилдилар.

@TOSHKENT_BOZORI