Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #ЭЪЛОН Бу йилги Бароат кечаси милодий 28 мартдан 29 м | Toshkent e'lonlari

#Диққат #ЭЪЛОН

Бу йилги Бароат кечаси милодий 28 мартдан 29 мартга ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустахаб амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Тарқатинг
Каналга обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEkLNUSuAanAdVM6Uw