Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўқувчи қизлар учун мактаб формаси туркумига кирувчи юбкаларн | 279-MAKTAB MATBUOT KANALI

​​Ўқувчи қизлар учун мактаб формаси туркумига кирувчи юбкаларни узунроқ қилиб тикишга рухсат борлиги маълум қилинди

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда журналистлар учун Наманган вилоятидаги корхоналарда тикилаётган мактаб формаларини бориб ўрганиш мақсадида пресс-тур ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Ушбу пресс-турда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамова тикувчиликдан хабардор ота-оналар ўзлари шу матодан болаларга андоза бўйича форма тикишлари мумкинлиги, шунингдек, қиз болалар учун узунроқ фасонда юбка тикиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Лайло Рустамованинг айтишича, қиз болалар учун юбкаларни узунроқ қилиб тикишга рухсат бор. Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 666-сонли қарори 2-иловаси — Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бобидаги таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш ва уларга қўйилган талаблар орасида қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши белгиланган.

Xalq ta'limi Info