Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Хабарлар #новости Наманганда 'газ заправка' ёниб кет | Toshkenli_Bolla

#Тезкор #Хабарлар #новости
Наманганда "газ заправка" ёниб кетди

Наманган ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 00:13 да Наманган тумани ФВБга тумандаги "Қурама" МФЙ Қорасув кўчасидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Зудлик билан қутқарувчилар воқеа жойига соат 00:25 да етиб боришиб, ёнғинни 00:27 да қуршаб олишган. Содир бўлган ёнғин 00:45 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида шохобчани биринчи газ қуйиш ускунаси ва шифт қисмида 40 кв. метр жойи ёниб, зарарланган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

T.me/Toshkenli_Bolla