ЭРИМ БИЛАН ЯШАМАЁТГАНИМГА 5 ОЙ БЎЛЯПТИ #қисқа_савол_жавоблар | To’rtko’l Masjidi
ЭРИМ БИЛАН ЯШАМАЁТГАНИМГА 5 ОЙ БЎЛЯПТИ #қисқа_савол_жавоблар
CАВОЛ: Эрим билан яшамаётганимга 5 ой бўляпти. Лекин жавобингни бердим, талоқсан демаган. Қонуний ажрим бўлмаган. Бошқа оила қилсам, никоҳлансам зино бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши эридан талоғини олмасдан туриб бошқасига турмушга чиқа олмайди. Аввал эридан талоқ олиб, сўнг идда ўтиради ва иддадан кейин бошқа кишига турмушга чиқиши мумкин. Акс ҳолда никоҳ боғланмайди ва ўзаро алоқалари зино бўлади. Валлоҳу аълам!