Хазрати Али розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб айтганларини эшитдим: “Ким ҳар намознинг ортидан "Оятул Курсий"ни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақат ўлим тўсиб туради. Ким тўшакка ётишдан олдин "Оятул Курсий"ни ўқиса, унинг (ўқиган кишининг) ҳовлиси ва қўшнисининг ҳовлиси ҳамда унинг аҳли атрофидагилари Аллоҳнинг омонатида бўлади”,- дедилар».