Get Mystery Box with random crypto!

Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга деди: Мен ўлимдан қўрқама | To’rtko’l Masjidi

Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга деди: Мен ўлимдан қўрқаман ва уни хуш кўрмайман. Ҳасан Басрий деди: Чунки сенинг молинг орқангдадир, шунинг учун хуш кўрмайсан. Агар молингни олдингга ўтказиб олганингда эди, мо- лингга тезроқ етиб олиш сенга хуш кўринган бўлур эди.
Имоми Ғаззолий раҳимаҳуллоҳдан сўралди: Нега биз ўлимни ёмон кўрамиз, охират диё- рига кўчишни хоҳламаймиз?
Деди: Чунки сизлар бу дунёни обод қилиб, охират дунёсини хароб қилган кимсаларсиз. Ақл шуни тақозо қиладики, инсон ҳеч қачон обод ердан хароб ерга боргиси келмайди.

Келинг, ўзимизни тафтиш қилиб кўрайлик. Эллик ёки олтмиш ёшга кирган бирортамиздан, қани биродар, умрингизда қилган амалларингиздан холис Аллоҳ таоло учун бўлганидан ва эшитганни ҳайратга солиб, лол колдирадиганидан сўзлаб беринг-чи, дейилса, қанча дақиқа сўзлай оламиз, умуман бу ҳақда оғиз оча оламизми?
Шунча умр кўрган бўлсак-да.
Бу ҳақда ҳар ким ўзидан сўраб кўрсин.
Агарда биздан, дунё ишларида ҳаммани лол қолдирадиган амалларингиздан сўзлаб беринг-чи, десалар, у ҳолда сўраганни ҳам қулоқмиясини чулғаб ташлаймиз.
Сўраганига ҳам пушаймон қилиб юборамиз.
Дунё ишларини адо қилишда нафақат одамларни, ҳатто шайтонни ҳам қойил қолдирамиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ўлим сизларнинг сояларингиздир, гўёки сиз билан бирга бир отга миниб олган одам кабидир”.
Аллоҳ таоло айтади: “Одамларга қиёмат- нинг ҳисоби яқин турибди-ку, лекин улар ундан ғафлатдадурлар”.
Ўзимизча қиёмат аломатларини санаймиз-да, ҳали Дажжол чиқиши керак ёки Маҳдий ке- лиши керак, қиёматга ҳали анча бор экан деб ўзимизни хотиржам сезамиз.
Бу аломатлар бизни нега хотиржам қилади? Ваҳоланки, бу аломатлар, бу дунёнинг ўлимини аломатларидир. Инсон ўлимининг ҳеч қандай аломатлари йўқдир.
Ҳар кимнинг ўлими у учун - қиёматдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ўнг тарафга салом бериб, чап тараф- га салом беришимда ажал менга етмаслигига кафолат бера олмайман”.
Айтадиларки, инсон вужудига кираётган ҳар қандай нафас, чиқаётган нафасга, кўриша олмай қолсак,- алвидо, деб турар экан.
Инсоннинг ўлими - ўзи билан шу қадар ёнма-ён боради.

"ЖАННАТ соғинчи",