Get Mystery Box with random crypto!

Тўрақўрғон туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида узи | Тўрақўрғонликлар 🇺🇿

Тўрақўрғон туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар бўлади

Жорий йил 18 май, пайшанба куни "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиалининг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга мавсумда электр энергиясини режа бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида,

– Тўрақўрғон туманидаги "Шаханд" нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли "Бураматут" электр узатиш ҳаво тармоғида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади, бунинг натижасида шу куни соат 08:00дан кеч соат 17:00га қадар айрим худудларда, яъни,

- Тўрақўрғон туманининг Калвак, Мозоркўҳна, Ўрда, Бураматут, Беруний, Боғишамол, Зарбдор МФЙ ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Юқоридаги келтирилган ноқулайликлар учун
истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Тўрақўрғон электр таъминоти.

(Обуна бўлинг)
https://t.me/Toraqorgonliklar