Get Mystery Box with random crypto!

#Расмий_муносабат Жорий йилнинг 23 апрел куни ижтимоий тармоқ | Тўрақўрғонликлар 🇺🇿

#Расмий_муносабат

Жорий йилнинг 23 апрел куни ижтимоий тармоқларда бир неча шахслар томонидан "Damas" русумли, автомашина ҳайдовчисини уриб дўппослаб, унга тан жарохати етказилган видеотасвир тарқалди.
Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида ушбу ҳолат 2023 йилнинг 21 апрель куни Чуст туман “Саримсоқтепа” МФЙ ҳудудида содир этилгани маълум бўлди ва видео тасвирдаги фуқаролар шахсига аниқлик киритилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 24 апрел куни Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.


(Тўрақўрғонликлар )
https://t.me/+cLZ6hjzm_Z9lOWMy