Get Mystery Box with random crypto!

#INSON_QADRI_UCHUN 'Наманган - Чодак - Наманган' шаҳарлараро | Toraqorgonliklar | Туракургон 24

#INSON_QADRI_UCHUN

"Наманган - Чодак - Наманган" шаҳарлараро поезди йўлга қўйилди

Президентимизнинг шу йил 25-26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 6351/6352-сонли «Наманган - Чодак - Наманган» шаҳарлараро поезди ҳаракати йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, поезд 2024 йил 16 майдан бошлаб ҳар куни аниқ жадвал асосида ҳаракатланади. Хусусан, 6351 - "Наманган-Чодак" йўналишидаги рейс соат 08:10 Наманган шаҳридаги марказий темир йўл вокзалидан йўлга чиқиб, соат 11:16да Чодак темир йўл вокзалига етиб боради. 6352 - "Чодак-Наманган” йўналишидаги рейс соат 19:20да Чодакдан йўлга чиқиб, соат 22:31да вилоятимиз марказига етиб келади.

@TORAQORGON_24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!