Get Mystery Box with random crypto!

#таскин Ӯтмишингизни эслаб... Бу таниш куйни эшиттириб, сиз | Топганларим ва англаганларим...

#таскин

Ӯтмишингизни эслаб...

Бу таниш куйни эшиттириб, сизни ӯтмишга, болалигингизга, ӯсмирлигингизга, ёшлигингизга бир лаҳзага ҳаёлан қайтармоқчиман...

Файзли оила давраси, куч-қудрат тимсоли бӯлган ота-онамиз, ӯзаро рақобатдаги опа ё синглимиз, ака ё укамиз, ӯзаро тотувлик, узундан-узун суҳбатлар, беғараз кӯмаклар, меҳр ила тӯла нигоҳлар, баҳсли тортишувлар, наинки барча-барчаси...

Бугун бирортасини ортга, аслидагидек қайтара олмайсиз!
Кечагина ҳовлимизда ӯсган қӯш катта-катта шохли азим дарахтнинг кичик-кичик шохачалари, новдалари бугунга келиб, ӯзи кичик новдаларга эга ёш дарахтдир...

Яқин орада ӯтган байрам кунларида, кимлардир катта оила даврасида жамулжам бӯлишди. Дилдан суҳбат, меҳр ила боқишлар, самимийлик, ҳазил-ҳузуллар, барча-барчаси маромида бӯлди...

Лекин фарқи, куч-қудрат тимсоли бӯлганлар, бугун сочига оқ оралаган, юзларидаги ажинлар ила зийнатланган...

Бир зумга кӯзингизга ёш келдими?! Кӯз ёшлар ожизликни эмас, балки қалбимизнинг софлигидан дарак!!!


@topganlarim_anglaganlarim