Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ФҲДЁ органлари томонидан давлат с | QONUN

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ФҲДЁ органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларининг нусхаларини юбориш амалиёти бекор қилинади

Фармонга кўра, жисмоний шахснинг ўлими қайд қилингандан сўнг ваколатли органларнинг вазифалари аниқ белгиланди. Унга кўра:

● Ички ишлар вазирлиги – вафот этган шахснинг фуқаролик паспорти ёки ID-картаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатлари, ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳисобдан чиқаради, фуқаро қидирувда бўлса, қидирув ва жиноят-процессуал ишларига тегишли маълумотлар киритади;

● Мудофаа вазирлиги – вафот этган шахс ҳарбий рўйхатдан чиқарилишини;

● Ташқи ишлар вазирлиги – вафот этган чет эл фуқаролари ва чет элда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар бўйича тегишли хорижий давлатга ёки унинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига хабар берилишини;

● Соғлиқни сақлаш вазирлиги – вафот этган шахс ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатидан чиқарилишини;

● Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – вафот этган шахс “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси ҳисобидан чиқарилишини;

● Давлат солиқ қўмитаси – солиқ қарзи мавжуд бўлмаган вафот этган шахс солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан чиқарилишини;

● бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси – вафот этган шахснинг дафн маросими учун бир марталик нафақа тайинланишини ва унга бошқа турдаги пенсия ва нафақалар ҳисобланиши тўхтатилишини;

● Давлат хизматлари агентлиги – вафот этган якка тартибдаги тадбиркорнинг Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестрида фаолияти тугатилган мақомига ўтказилишини таъминлайди.

2021 йил 1 июндан бошлаб:

ФҲДЁ органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларининг нусхаларини юбориш ва ҳисоботларни топшириш амалиёти бекор қилинади. Бунда статистика органлари ҳисоботларни реал вақт режимида онлайн олади ва шакллантиради;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа органларга тадбиркорлар тўғрисидаги маълумотларни Агентлик ва давлат хизматлари марказларидан сўраш тўхтатилади. Ташкилотлар ушбу маълумотларни Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидан мустақил равишда олади.