Get Mystery Box with random crypto!

Orif Tolipov

Telegram kanalining logotibi tolipovuz — Orif Tolipov O
Telegram kanalining logotibi tolipovuz — Orif Tolipov
Kanal manzili: @tolipovuz
Toifalar: Yangiliklar , Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.50K
Kanalning ta’rifi

· Jurnalist, sharhlovchi
🔖Reklama bo‘yicha takliflar: @kalitbon

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 191

2021-12-24 08:50:24 Orif Tolipov pinned a photo
05:50
Ochish/sharhlash
2021-12-24 04:47:01
@tolipovuz
14.0K views01:47
Ochish/sharhlash
2021-12-24 04:37:01 Кеча Гвардиоланинг Ферран Торрес трансфери ҳақида айтганларини ўқиб мен ҳам Асланов каби Ҳарри Кейнни эсладим. Ёзда "Манчестер Сити"га ўтишни жуда истаган Кейнни "Тоттенҳэм" қўйиб юбормади. Гарчи машғулотларга қатнашни тўхтатиб, ошкора равишда қарори қатъий эканини кўрсатсада Дэниел Леви ҳужумчини сотмасликни тўғри деб билди.

Августнинг биринчи ҳафтасида шайхлар Джек Грилиш учун 100 миллион фунт стерлинг беришди. Бу асли Кейнга аталган пуллар эди. Ҳарри эса қанчалик истамасин Манчестерга кўчиб ўтмади.

Гвардиоланинг сўзларидан келиб чиқсак, испан Ҳарри Кейнни таркибида кўришни жуда ва жуда истаган! Чунки сўзни бежиз сарфламайдиган мураббий Грилишнинг адаптацияси бироз мураккаб кечаётган бир вақтда Торреснинг трансфери ҳақидаги фикр орқали Кейнга ишора бериши анчайин рамзий. Бу унинг ичидан келаётган афсус ва қисман алам оқибатидир.

Масаланинг бошқа томони шундаки, ўзи исмаса ҳам Лондонда қолгани Кейннинг ўйинига салбий таъсир кўрсатди. Аввалига у Нуну Эшпириту Санту қўл остида умуман гол урмади ва ўзига ўхшамади. Майдонда секин югурар, югурганда ҳам шунчаки оёқлари билан, юрак ва ақл ёрдамисиз югурарди ва истамайгина зарба йўлларди. Бу балки профессионалликка зиддир, лекин мен Кейнни тушунаман. Яхши тушунаман. Футбол гарчи жисмоний спорт туридек кўринсада, аслида у кўпроқ ижодий ёндашувга асосланган спорт туридир. Исталган ижодий жараёнда эса ижодкорнинг илҳоми, самараси унинг ўзи учун ҳеч бўлмаса минимал комфортда бўлишига тўғри пропорционалдир. Хуллас, ички ишончи қолмаган, олови сўнгган ижодкордан (футболчидан) самара кутиш нотўғри.

Бироқ вақт кўп дардларга даво деганларидек, Кейн ҳам оҳиста ўзига келмоқда. Орада Сантунинг истефога чиқарилиши ҳам унинг учун муҳим бўлди. Аслида муҳими бу Антонио Конте калибридаги мураббийнинг иш бошалагани. Энди Ҳарри Кейн юрак билан югурмоқда, ақл билан ҳаракат қиляпти. Голлар ҳозир ҳам деярли йўқлигининг боиси эса менимча бир муддат мувофиқликни йўқотган жисмоният ва руҳият яна уйғунлашиб кетиши учун озгина вақт талаб этилишидадир. Гвардиола-ки Кейнни таркибига қўшиб олмаганидан афсусланиб, орада аччиқ аралаш буни билинтириб қўйяптими, демак тушунмоқ керак -- Ҳарри Кейн катта футболчи, ўта катта.


@tolipovuz
15.4K views01:37
Ochish/sharhlash
2021-12-23 23:11:01 Дунёдаги энг машҳур инсайдер ҳақида

Анчадан бери у ҳақда ёзишни ўйлаб юрардим. Ким у ўзи? Қаердан бундай ишончли маълумотларни олади? Ҳаммаси қандай бошлаган? Хуллас қуйида дунёнинг энг машҳур инсайдери Фабрицио Романо ҳақида сўз боради.

Бурилиши нуқтаси – “Ла Масиа”дан қўнғироқ”

У мен билан деярли тенгдош бўлиб, 1993-йилда Неаполда туғилган. Миландаги нуфузли Муқаддас қалб католик университети битирирувчи бўлган Фабриционинг ҳаёти 18 ёшида, бир телефон қўнғироғи туфайли буткул ўзгариб кетган. “Ла Масиа”даги (“Барселона” футбол мактаби) агентлардан бири ёш журналист билан боғланиб, кичик илтимоси бор экан ҳақида айтади.

“У (агент) мендан икки ёш иқтидорли футболчи – Жерар Делафеу ва Мауро Икарди ҳақида мақола ёзиб беришимни илтимос қилганди” – деб эслайди инсайдер ҳаётини ўзгартирган ўша воқеани. Кейинчалик айнан мана шу агент билан ҳамкорлик Фабрициога инсайдерлик ишидаги старти учун муҳим бўлиб чиқди. Икардининг “Сампдория” ва “Интер”га трансферлари ҳақидаги инсайдлар уни футбол оламига машҳур қилди.

“Ўшанда Икардининг агенти менга – трансфер деярли амалга ошди, сен бу ҳақда ёзишинг мумкин, деб айтган. У берган маълумотлар аниқ бўлиб чиқди. Шундан сўн менга футбол журналистикасининг бу жабҳаси жуда ёқиб қолди. Трансферлар олами бамисоли чангалзор – ҳар куни қандайдир ўзгаришлар юз беради. Менга бу темп Чемпионлар лигасини эслатади. Аниқ инсайд эса бу ЧЛ финалида урилган голдир”.

Мулоқот ва яна мулоқот

Романо жуда кам ухлайди. Суткада 5 соат уйқи унинг учун бу жуда яхши деганидир. Доим воқеаларни кузатиб бориш, дунёнинг турли нуқталарида, турфа соат кенгликларида бўлаётган музокаралар ҳақида билиш учун инсон кам ухлашдан ташқари кўп сонли ишончли танишга эга бўлиши, улар билан алоқани тўғри йўлга қўйиши ва охир оқибат тинмай қўнғироқлашиб туриши лозим. У футбол агентлари, мураббийлар ҳамда клуб директорлари билан мунтазам ёзишмалар олиб боради. Мана шундай кишилар билан мутлақ тўғри мулоқот олиб бориши италияликнинг энг кучли жиҳати саналади. Уни бу давраларда жуда ҳурмат қилишади. Твитлари билан дунё футбол жамоатчилигини таъсирлантириб юборувчи Фабрицио кунига ўртача 50 нафар инсон билан қўнғироқлашади. Ҳозирда уни твиттерда 6 млн. нафар фойдалунувчи кузатиб боради.

Албатта, инсайд ва инсайдерлик нозир тушунчалар. Биргина нотўғри ахборот билан бор обрў ва нуфузингиз парчаланиб кетиши ҳеч гап эмас. Фабриционинг фаолиятида ҳам жуда кам бўлсада бундай ҳолатлар бўлган. Бироқ, унинг бошқа инсайдерлардан фарқи ҳеч қачон тезкорликни аниқликдан олдинга ўтказиб юбормаслигидир.

“Сен АПЛ, Ла-Лига, А Серия ёки Бундеслигани кузатиб бориб, уларга боғиқ маълумотларни доим ҳам биринчи бўлиб етказиб боришинг иложисиз. Буни қабул қилиш лозим. Мен одамлар ўқиганда – ҳа, буни Фабрицио ёзди, демак бу ишончли маълумот, дейишларини истайман”.

Юқорида эсланганидек, Романо твиттер микроблогининг фаол фойдаланувчисидир. У ўз саҳифасида нафақат муҳим инсайдларни эълон қилиб боради, балки айни вақтда ҳар куни футбол мухлислари билан мулоқот қилади.

“Албатта ҳаммага жавоб бериш имконсиз. Бироқ мен иложи борича саволларга жавоб беришга интиламан, чунки футбол ишқибози бўлиш нима эканини яхши ҳис қиламан. Бу жараённи жуда ёқтираман” – дейди Фабрицио Романо.

Италиялик журналист Европанинг нуфузли Sky Sports телеканали ва The Guardian нашри билан яқиндан ҳамкорлик ҳам олиб боради. Романонинг янги твитини бутун дуёдаги ўн минглаб футбол журналистлари кундузи интиқлик билан, тунлари эса мижжа қоқмай кутишади. Ўша твит пайдо бўлгач бу журналистлар Фабрициога таянаб миллиарлаб фубол ишқибозларига янги транфер ҳақида хабар беришади. Бу ажойиб жараён бўлиб, унинг марказида Фабрицио Романо туради.
16.8K views20:11
Ochish/sharhlash
2021-12-23 06:43:26 Ferran Torres "Barselona"ga o‘tmoqda. Bu transfer o‘zini oqlaydimi?

16.9K views03:43
Ochish/sharhlash
2021-12-23 01:34:59 Yo‘l fikrlari

@tolipovuz
1.1K viewsedited  22:34
Ochish/sharhlash
2021-12-22 20:45:53
Ferran Torres transferi o‘zini oqlaydimi?





Tezda youtube'ga video qildik
QAYNOQQINA

Sizningcha bu transfer o‘zini oqlaydi? Youtube'dagi izohga yozing!
6.4K viewsedited  17:45
Ochish/sharhlash
2021-12-19 19:39:03
#rekord #apl

Тақвим йили мобайнида тарихдаги энг кўп ғалаба "Манчестер Сити"га оид - 34!

Тақвим йили ҳисобида энг кўп гол "Манчестер Сити"га оид - 106!

@tolipovuz
6.5K views16:39
Ochish/sharhlash