Get Mystery Box with random crypto!

​Ёдингизда бўлса, мен заряд станцияларига сармоя киритганим ҳа | Tokbor Uzbekistan

​Ёдингизда бўлса, мен заряд станцияларига сармоя киритганим ҳақида гапирган эдим.

Ёмон хабардан бошлайман. Видеода кўрсатган станция, афсуски, ишламаяпти. Танлашда адашибман. Ўзбекистонда ишламаяпти. Видеони кўриб соҳадан хабардор бир нечта мутахассислар менга бу яхши станция эмаслигини дарҳол ёзишди. Сал қолса пулимни йўқотардим ...

Лекин, яхши янгилик ҳам бор! Энди менда пойтахт марказида ўзимнинг тез зарядловчи станциям бор! Эҳтимол, кўпчилик бу станцияни билишади ва ундан аллақачон фойдаланишган. У Тата меҳмонхонаси (Le Grand Plaza) яқинида жойлашган. Broccoli автотураргоҳида. Ҳа, у TokBor компаниясига тегишли. Улар менга ишлаб турган станцияга сармоя киритишни таклиф қилишди. Шундай имконият ҳам бор экан) Танлашим учун бир нечта станцияларни кўрсатишди. Энг юқори талабдагисини танладим. Балки кейинроқ ўзгартирарман

Келишув нархини ошкор қилолмайман - бу махфий маълумот. Маълумот учун айтишим мумкин: бундай станция тахминан 135 миллион сўмга туради + кабель, ўрнатиш ва ҳоказо харажатлар алоҳида. Ҳаммаси сизнинг жойлашувингизга боғлиқ бўлади. Сармоя ўзини оқлаш муддати 1 йилдан 3 йилгача дейишди. Бу жойлашувга боғлиқ албатта.

Қуввати 80 кВт. Бир томондан GBT (Хитой автомобиллари учун), иккинчисида CCS2 (европа машина учун). Шахсан мен иккита GBT га эга бўлган бирини танлаган бўлардим. Чунки биздаги электромобилларнинг 90 фоизи айнан хитойники.

Станцияга сармоя киритганингиздан сўнг, ундан келадиган даромад сизга тушади, 20% TokBor ўзи учун сақлаб қолади (шартлари алоҳида муҳокама қилинади). Бу фоиз эвазига улар барча техник хизмат кўрсатиш ва мижозлар билан ишлаш вазифаларини ўз бўйинларига олишади. Яъни, инвестор бу ишлар билан шахсан шуғулланиши шарт эмас. Мен учун бу жуда муҳим. Бошимни оғритмасдан даромад олишни истайман :). Станция TokBor иловасида қолади ва илова фойдаланувчилари учун ҳеч нарса ўзгармайди. Фақат шу станциядан тушган даромад энди менга тушади)

Тушган даромад бир ойдан кейин айтиб бераман.

Агар кимдир TokBor компаниясига сармоя киритмоқчи бўлса, уларнинг рақамлари: +998 787 777 787 Телеграм канал: @tok_bor_uz

P.S. Агар станцияни ўзингиз сотиб олиб ўрнатмоқчи бўлсангиз, биринчи навбатда мутахассислар билан маслаҳатлашишни маслаҳат бераман. Бу осон иш эмас экан. Сифатсиз станцияга сармоя киритиб шунчаки пул йўқотиш эҳтимоли юқори. Яхшиям, пулимни қайтариб олишга муваффақ бўлдим.