2022-12-07 22:29:39
Теплица ва цемент заводи ўртасида қандай фарқ бор? Ҳеч қандай фарқ йўқ. Агар газ етказиб бериш бўйича қайси бири устуворроқ, самаралироқ ва манфаатлироқ деган савол берилса, ҳеч бир иқтисодчи ё вазир тўғри жавоб бера олмайди.
2022-12-07 14:45:37
Имон ва виждон лавозим ва амалга қарши қўйилган замонда яшаймиз, Мавлоно. Ўзингиз йўлни танлаб, Яратгандан барокат сўранг, ўксинманг.
2022-12-03 22:04:06
Чаласавод иқтисодчилар конвертация масаласи ҳал бўлса бўлди, инвестициялар оқиб келади, деб даъво қиларди. Хўш?! Асосий сабаблар сиёсий тизим нарративлари ва қадриятлари экан-ми? Мулк хуқуқи экан-ми? Бу омиллар эса деҳқоннинг ер хуқуқини ҳимоя қилишдан бошланади, Мулладўст!
2022-11-25 22:57:53
Ғарб цивилицияси кишиси денгизда балиқ ва китлардек суза олади ва бургуту бошқа қушлардек осмонда уча олади. Буларни моҳирлик билан эплаяпти. Лекин ер юзида инсон ўлароқ тўғри юришга унинг кучи етмаяпти. Шайх Юсуф Қарзовий, "Фиқҳул усра ва қазоёл маръа" китобидан