Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА ЭЗГУЛИККА ЙЎҒРИЛГАН ТАДБИР Саноқлм кунглард | TIBBIY IJTIMOIY XIZMATLARNI RIVOJLANTIRISH AGENTLIGI (RASMIY KANAL)

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА ЭЗГУЛИККА ЙЎҒРИЛГАН ТАДБИР
Саноқлм кунглардан сўнг 2022 йил ҳам тарих бўлиб қолади. Айни паллада жойларда Янги йил байрами муносабати билан “Инсон кадри улуғ” лойихаси доирасида тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугун Наманган шаҳридаги “Саховат” кексала интернат-уйида ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бор аёллар иштирокида тадбир ўтказилди. Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова ҳамда Наманган вилояти тиббий-ижтимоий ҳизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Нурмухаммад Тургунов мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимаялаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб бердилар.
Тадбир якунида 57 нафар эҳтиёжманд хотин-қмзларга Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган электр юритмали ногиронлик аравачалари топширилди.