2023-01-07 14:11:41
Шу кунларда узунроқ нарса ёзишга вақтим йўқ. Бироқ қисқача бўлса ҳам бир муҳим нуқтани эслатай дедим.
Мусиқа аксар уламолар наздида
ҳаром. Тўрт мазҳаб имомлари, жумладан
имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ва у зотга эргашган мўътабар фуқаҳоларнинг барчалари асрлар давомида фиқҳ китобларида мусиқа ҳаром экани, уни эшитиш, чалиш фосиқлик эканини таъкидлаб келганлар.
Имом ибн Ҳазм (зоҳирий) ва
имом Ғаззолий (шофеий) мусиқани ҳалол деганлар. Бироқ агар тарозининг бир палласига ҳалол деганларни, бошқасига ҳаром деганларни қўйсангиз, ҳаром деганлар тоғдек, ҳалол деганлар уларга нисбатан нўхат донасидек бўлиб қолади!
Шу кунларда исломий дарслар, диний гаплар ортидан мусиқа қўйиб тарқатиш ўзбеклар орасида ҳаддан зиёд кўпайиб кетди. Ҳозиргина биров "Ёқринжон домла роҳимаҳуллоҳни соғиндим" деб най ёки скрипка билан чалинган мусиқали видео қўйибди. Насронийлар ўлганларини шундай эслашади!
Бундай нарсага ҳар куни кўзимиз тушадиган бўлиб қолди. Наҳотки, мазҳаб китобларини, фуқаҳоларимиз фатволарини ўқимасак?! Имом Қозихон роҳимаҳуллоҳ "Мусиқа барча юртларда ҳаром" деганларини, имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан ундан лаззатланиш куфр деган сўз нақл қилинганини наҳотки билмасак?! Аллоҳдан қўрқайлик! Агар аҳли илм, толиби илм кишилар бемалол мусиқа эшитиб, видеолари орқали тарқатиб юраверсалар, авом нима қилсин?!
Диний суҳбатларда Қуръон оятлари, ҳадислар зикр қилинади. Орқа фонда мусиқа билан Қуръон - ҳадис айтишга қандай қилиб соғлом қалб рози бўлади? Мазҳабимиз ҳанафий деб, мазҳабнинг нафсга ёқмаганини ташлаб кетаверса, бундай одамнинг мазҳаби ҳам, дини ҳам нафси ва ҳавоси бўлиб қолмайдими?!
Аллоҳ таоло барчамизни ислоҳ қилсин!
Маҳмуд Усмон
Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Tilovatlar_mavizalar
96 views11:11