Get Mystery Box with random crypto!

#Шеър * * * Кўнгилнинг кўзлари чарақлаб кетар, Кўзёш хира қи | ТилиҒирром

#Шеър

* * *
Кўнгилнинг кўзлари чарақлаб кетар,
Кўзёш хира қилар нигоҳимизни.
Мададкордир Лайли, Мажнунлар,
Фарҳод, Ширин қутлар никоҳимизни.

Муборакбод этар масъуд бу дамлар
Саодатнинг мумтоз пайтлари.
Чиқар бахтимизнинг истиқболига
Бирлашиб жаҳоннинг бор ҳайитлари.

Қутлуғ арафадан ёдгор мўъжиза,
Мўминликдир ишққа чин гирифторлик.
Ҳайрат
билан оғиз очамиз, жоним,
Бўсалар бўлади бизга ифторлик.

Матназар Абдулҳаким


Янада зўрлари @tiligirrom каналида - уланинг ва улашинг: https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO