Get Mystery Box with random crypto!

Тонг саҳарда уйғониб, Аллохимга юзланиб. Яхши ниятлар қилиб, | ТИЛАКЛАРИМ





Тонг саҳарда уйғониб,
Аллохимга юзланиб.
Яхши ниятлар қилиб,
Турганларга ассалом.

Тонгни қарши олганга,
Яхши ният қилганга.
Бизга хамрох бўлганга,
Сиз азизга ассалом.

Яқинларни йўқлаган,
Сағирларни тўқлаган.
Эзгуликни кўзлаган,
Сиз саҳийга ассалом.

Уммат бўлиб Аллохга,
Чоғланиб ибодатга.
Бош эгиб жойномозга,
Турганларга ассалом.

Умрингиз узоқ бўлсин,
Ризқингиз улуғ бўлсин.
Аллохим сизга берсин,
Деганларга, ассалом..

АЛИ ҚАМБАР
.

ГЎЗАЛ ТИЛАКЛАРИМ ФАҚАТ СИЗ УЧУН

https://t.me/tilaklarimZamzamaS