Get Mystery Box with random crypto!

Чарчаган кўзлар учун беш усулдаги фойдали машқ. Кўзимизни и | TIBBIYOT TV

Чарчаган кўзлар учун беш усулдаги фойдали машқ.

Кўзимизни иложи борича маҳкам юмиб, чуқур нафас оламиз. Бўйин, юз, бошнинг мушакларини тортамиз. Нафасимизни 2-3 сония ушлаб турамиз, кейин тез нафас чиқарилади. Нафас чиқаришда кўзлар катта очилади. Бу усулни беш маротабагача такрорлаймиз.

Кўзларимизни юмиб, пешона тизмаларини ва кўз бўшлиғининг пастки қисмларини думалоқ ҳаракатларда - бурундан чаккагача массаж қиламиз.

Кўзларимизни юмиб, қошларни бўшаштириб оламиз ва кўзларимизни чапдан ўнгга ва ўнгдан чапга айлантирамиз. Бу ҳолатни эса ўн марта такрорлаймиз.

Бош бармоғимизни кўздан 25-30 см масофага қўйиб, икки кўз билан бармоқ учига 3-5 сония қараймиз, бир кўзимизни 3-5 сония юмамиз, кейин яна икки кўз билан қараймиз, ёпамиз ва яна бошқа кўзимизни очамиз. Бу машқ ҳам ўн марта бажарилади.

Бармоқларимизни учи билан чаккамизни озгина сиқиб, кўзларимизни ўн маротаба пирпиратиб юмиб-очамиз. Чуқур-чуқур нафас олиб чиқарамиз. Бу машқ ҳам ўн маротаба бажарилади

@TIBBIYOT_TV