Get Mystery Box with random crypto!

Ичаклар фаолиятини қандай яхшилаш мумкин? Ичак микрофлорасини | TIBBIYOT TV

Ичаклар фаолиятини қандай яхшилаш мумкин?

Ичак микрофлорасини тартибга солиш учун соғлом овқатланиш муҳимдир.

Етарлича клетчатка истеъмол қилинг. Донлар, сабзавотлар, кўкатлар, ёнғоқлар, уруғлар, мева ва резаворлар клетчатка манбаидир.

Антиоксидантлар — организмни оксидловчи стрессдан ҳимоя қилувчи моддалар - ичак микрофлорасининг ҳолатига бевосита боғлиқ. Манбалари: кўкатлар, олча, олхўри, киви, бақлажон, олма ва нок, қора шоколад, яшил чой, какао, апельсин ва грeйпфурт шарбатлари.

Омега-3 муҳим. Бу ёғ кислоталари ҳамма учун зарурдир. Улар фойдали бактериялар сонини кўпайтиради ва организмдаги яллиғланишни камайтиради, бу микробиома ҳолатига ижобий таъсир қилади.

Ферментланган маҳсулотларни канда қилманг. Йогурт, кефир, кимчи ва бошқа ферментланган овқатлар ичак микрофлорасини ҳолатини яхшилайдиган лактобактериялар манбаи ҳисобланади.

Ширинликлардан воз кечинг. Сичқонларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, шакарни истеъмол қилиш ичак микробиомасига салбий таъсир қилади. Аспартам каби сунъий қўшимчалар ҳам ичак микрофлорасини бузади

Яқинларга Ҳам Улашинг

@TIBBIYOT_TV