2023-07-14 12:00:06
"Звёздочка" ҳақида нималарни биласиз? "Звёздочка" балзами тахминан 50 йил олдин пайдо бўлган. Ажабланарли томони шундаки, ундан яхши ва юқори сифатли маҳсулотлар пайдо бўлишига қарамай, ўз ўрнини йўқотгани йўқ.
Чунки у турли мақсадларда ишлатилиши мумкин:
Балзам инфекция тарқалишининг олдини олади.
Бошнинг пешона ва чакка қисмларига суртилса, бош оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради.
Товонга суртилса, унинг юмшоқ ва майин бўлишига ёрдам беради.
Ёзда чивин ва пашшалардан ҳимоя қилади.
Ҳашаротлар чақиши натижасидаги қичишни йўқотади.
Оғриқли жойларга суртилганда, мушакларнинг спазмларини енгиллаштиради
Яқинларга Ҳам Улашинг━━━━━━━━━━━━━━━━━━━
TIBBIY KANALIM - обуна бўлинг!
5.1K views09:00