Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис_2 ЁЛҒОНЧИЛИК. Баҳз ибн Ҳакимдан, у отасидан, у бобос | .

#Ҳадис_2

ЁЛҒОНЧИЛИК.

Баҳз ибн Ҳакимдан, у отасидан, у бобосидан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиганнинг ҳолига вой бўлсин! Вой бўлсин! Вой бўлсин!» дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган).

Шарҳ:

Бундан ҳазил-мутойиба йўли билан ҳам, одамларни кулдириш учун ҳам ёлғон гапириб бўлмаслиги чиқади. Ҳа, ҳазил-мутойиба йўли билан ҳам, одамларни кулдириш учун ҳам фақатгина рост гапириш лозим.