Get Mystery Box with random crypto!

Мураккаб нарсалар ҳақида соддароқ тилда Қишлоқ хўжалигидаги н | To'xtaboyev Nuriddin | shaxsiy blog

Мураккаб нарсалар ҳақида соддароқ тилда

Қишлоқ хўжалигидаги нисбатан кичик муаммолар ҳукумат импортни тақиқлагани, нархларнинг ошишига йўл қўймагани, фермерларга бошқа экинларни етиштиришга рухсат бермагани ёки сиёсат бозорларнинг ўзини-ўзи тўғрилаш қобилиятига бошқа қандайдир йўл билан аралашгани сабабли фалокатга айланади. Жаноб Сен (Амартия Сен — Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори) шундай деб ёзади: «Сайловлар мунтазам ўтказиладиган, ҳукуматни танқид қилувчи муҳолиф партиялари бўлган, газеталари одамларга нималар содир бўлаётгани ҳақида бемалол хабар бера оладиган ва ҳеч қандай жиддий цензурасиз давлат сиёсатининг тўғрилигига шубҳа қила оладиган бирон-бир мустақил мамлакатда ҳеч қачон очлик рўй бермаган».

Юқоридаги иқтибос Чарльз Уиланнинг «Яланғоч иқтисодиёт» (Naked Economics: Undressing the Dismal Science) китобидан олинган. Яқинда у ўзбек тилига таржима қилинди. Мана бу ердан сотиб олишингиз мумкин. Иқтисодиётни тушуниш исталган бошқа соҳани тушуниш учун ёрдам беради. Бу китоб эса ўша мураккаб кўринган соҳани содда тилда тушунтиради. Мен ўқиб чиқдим. Сизга ҳам тавсия қиламан.