Get Mystery Box with random crypto!

Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi

Telegram kanalining logotibi tgminwater — Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi M
Telegram kanalining logotibi tgminwater — Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
Kanal manzili: @tgminwater
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.63K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy veb-sayt: www.water.gov.uz
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi
O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 15:46:58

Расмий саҳифалар
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
1.0K views12:46
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:46:41
Байрамга совға

ЯНГИ НАСОС СТАНЦИЯСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ ЎТКАЗИЛДИ

Сўх туманида Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида "Қайроқ" 1-босқич кўтарма насос станцияси ишга туширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбир тафсилотлари ҳақида яқин фурсатларда таништирамиз.

Сайтимизни ва телеграм каналимизни кузатиб боринг.

Расмий саҳифалар
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
979 viewsedited  12:46
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:24:21
ЖИЗЗАХ

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида тадбир ўтказилди.

Расмий саҳифалар
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
1.0K viewsedited  12:24
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:14:36 Фарғона вилояти “Сўх-Оқтепа” ирригация тизими бошқармаси гидроучастка бошлиғи Tуланов Шарофиддин Худойбердиевич “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” фахрий унвони билан, Навоий вилояти Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг Насос станциялари ва энергетика бошқармаси автокран ҳайдовчиси Оқбутаев Эгамберди Эргашович “Дўстлик” ордени билан, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ирригация бўлими гидротехниги Рўзиматов Хамдамбой Бойжонович “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди. Бундай юксак эътибор, мукофот ва рағбатлар сувчиларга ғурур ва ифтихор бахш этиш баробарида уларни янада улкан ишларга ундайди.
Фурсатдан фойдаланиб, мукофотланганларни ва уларнинг оила аъзоларини, барча сув хўжалиги ходимларини эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган қутлуғ сана – Истиқлол айёми билан яна бир бор чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Дуогўй кексаларимизнинг элу юртимиз ҳақига қилган эзгу ният ва тилаклари ижобат бўлсин, хонадонларимиздан файзу барака ва осойишталик ҳеч қачон аримасин!

Тинчлигимиз, халқимиз фаровонлиги янада мустаҳкам ва барқарор бўлсин!

Ш.Хамраев,
Ўзбекистон Республикаси
Сув хўжалиги вазири

2022 йил 30 август

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2434

Расмий саҳифалар
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
1.2K views11:14
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:14:35 Қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун
2022 йилнинг 1 апрелидан ҳозиргача 24,3 млрд. м3 сув олиш лимити ажратилган бўлса-да, амалда 25,4 млрд. м3 сув етказиб берилди. Суғориш ишларининг ўз вақтида ташкил этилиши ҳисобига ғалладан мўл ҳосил етиштирилди, бозорларимиз ва халқимиз дастурхони ноз-неъматларга тўкис бўлиб, озиқ-овқатга талаб тўлиқ қопланаяпти. Ёзнинг жазирамасида даласидан бери келмай меҳнат қилган, ғўзасини суғориб, парваришлаётган бободеҳқонлар шу кунларда қийғос очилган бу йилги пахтанинг ҳосилини ҳар йилгидан яхшироқ деб баҳолашмоқда.

Мўл ҳосил яратиш билан бирга, сувни тежаб ишлатиш, ундан самарали фойдаланиш, тўғри тақсимлаш ҳисобига бугунги кунда республикамиз сув омборларида керакли сув захиралари яратилди.

Муҳтарам Президентимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсати ва халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган, умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётган ғоя ва ташаббуслари натижасини, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида астойдил амалга ошираётган эзгу ишлари самарасини дунё жамоатчилиги кенг эътироф этмоқда./

Шу боис халқимиз аҳил ва жипс бўлиб, бу йилги истиқлол байрамини “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган ғоя остида нишонламоқда.

Халқимизда “Сув келтирган элда азиз” деган пурмаъно мақол бор. Асрлар оша тилдан-тилга ўтиб келаётган бу мақол бугунги кунда ҳам ўз оҳорини, қийматини йўқотгани йўқ. Сабаби, чўлларни бўстонга, яшил маконга айлантираётган, табиатга жон бағишловчи сувни келтираётган сувчилар ҳамиша эътиборда бўлган, меҳнати қадрланган.

Ҳар байрамда ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича эзгу анъанага айланган хайрли амалларни давом эттирган ҳолда Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида тизимдаги барча ташкилотларда ишчи-ходимлар учун бир ойлик лавозим маоши миқдорида пул мукофоти ажратилиб, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шу кунларда кекса ва фахрий ҳамкасбларни йўқлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, мурувват кўрсатиш ва эҳсон улашиш каби савобли ишлар ҳам жойлардаги сув хўжалиги ташкилотлари томонидан уюшқоқлик ва юқори савияда ташкил этилаётгани барчамизга мамнуният бағишлайди.

Энг улуғ неъматлардан бири бўлган сувни ифлос қилмаслик, уни қадрлаш, эҳтиёждан ортиқ ишлатмаслик каби халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган қадриятлар кейинги йилларда янада кучайиб, фермерлар, деҳқонлар, томорқа эгалари сувни тежовчи технологияларга ўтиш, кам сув билан кўп ҳосил олиш усулларини қўллаш, суғориш маданиятини юксалтиришга интилиш орқали сувчиларимизга мадад бермоқда, уларнинг ишларини қўллаб-қувватламоқда.

Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги муносабати билан Президентимизнинг Фармонига биноан, давлатимизнинг фахрий унвонлари, юксак орден ва медаллари билан тақдирланган юртдошларимиз орасида сув хўжалиги соҳасининг кўплаб фидойи ходимлари ва фаоллари ҳам бор. Хусусан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг собиқ ректори, Сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг собиқ аъзоси Умурзаков Уктам Пардаевич (марҳум) “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан мукофотланди.
964 views11:14
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:14:35
СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИГА
БАЙРАМ ТАБРИГИ

Юртимизнинг кўп минг сонли сувчилар жамоасини, уларнинг яқинлари ва оила аъзоларини, бутун халқимизни энг буюк, энг улуғ ва азиз байрамимиз – жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Минтақамизда йилдан-йилга кучайиб бораётган сув танқислиги шароитида фидойи ва меҳнаткаш сувчиларимиз ёзги суғориш мавсумида барча машаққатларни сабр билан енгиб ўтиб, ўз вазифаларини сидқидилдан адо этмоқдалар.
1.1K views11:14
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:39:11
СУВ КЕЛТИРГАН ЭЛДА АЗИЗ

2022 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Уни Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев кириш сўзи билан очди. Дастлаб вазирнинг маслаҳатчиси И.Жўрабековга сўз берилди.

Исмоил Ҳакимович Ўзбекистон давлати мутақилликнинг илк йилларида кўп қийинчиликларга дуч келганлиги, халқимизнинг иродаси, меҳнаткашлиги, ишбилармонлиги боис бугунги кунга келиб минтақанинг тараққий этган мамлакатига айланганлигини эътироф этди. Бунда албатта, меҳнаткаш ва ўзаро аҳил сув хўжалиги ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2431

Расмий саҳифалар
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
374 viewsedited  06:39
Ochish/sharhlash
2022-08-30 05:26:07
Президентимиз Фармонига биноан мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги муносабати сув хўжалиги соҳаси ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» фахрий унвони билан
Tуланов Шарофиддин Худобердиевич - «Сўх-Оқтепа» ирригация тизими бошқармаси гидроучастка бошлиғи, Фарғона вилояти

«Дўстлик» ордени билан
Оқбутаев Эгамберди Эргашович - «Қуйи Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг Насос станциялари ва энергетика бошқармаси автокран ҳайдовчиси, Навоий вилояти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Рўзиматов Хамдамбой Бойжонович - Янгиариқ тумани ирригация бўлими гидротехниги, Хоразм вилояти

Мукофотланганларни табриклаймиз. Муборак бўлсин!
859 viewsedited  02:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 05:10:32
«Диёр 24» | Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси бўйича август кенгаши
@Navoiy_vtrk
616 views02:10
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:30:41
Урганчда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилади. Президент таъкидлаганидек, бу шаҳарча ҳам худди Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази сингари мамлакатимизнинг энг гўзал ва бетакрор масканларидан бирига айланади.

Facebook|Instagram|Twitter
650 views16:30
Ochish/sharhlash