Get Mystery Box with random crypto!

СУРХОН СУВ ХЎЖАЛИГИДА ҚУРИЛИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА “Ҳазорбоғ” ва | Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi

СУРХОН СУВ ХЎЖАЛИГИДА ҚУРИЛИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Ҳазорбоғ” ва “Оққапчиғай” каналлари реконструкциясини шу йил охиригача тўлиқ тугаллаш кўзда тутилмоқда. Самараси қандай бўлади? Бу ҳақда мутахассисларнинг фикри шундай: Аввало, Сариосиё, Денов, Шўрчи, Олтинсой, Қумқўрғон, Бандихон, Шеробод, Қизириқ туманларидаги жами 103,4 минг гектар экинзорларнинг сув таъминоти яхшиланади. Жумладан, Шеробод туманидаги 38,5 минг гектар экинзор ўзи оқар сув таъминотига ўтказилади. Натижада Шеробод насос станциясидаги 2 та 20 НДН русумли насос агрегати, шунингдек, “Дўстлик”, “Бандихон-2” насос станциялари тўлиқ тўхтатилади. Шу ҳисобда умумий қиймати 2,9 миллион долларни ташкил этадиган 62,1 миллион киловатт соат электр энергияси тежалади. Бундан ташқари, насосларга хизмат кўрсатиш учун ҳар йили харажат қилинадиган 3,1 миллион доллар эквивалентидаги маблағ тежалади.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2436

Расмий саҳифалар
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube