2023-04-04 09:00:16
Бир куни ифтор пайти оиламиз билан ифтор дастурхонида шом азонини кутиб ўтириб, бир яқин дўстим ҳаққига "Аллоҳим, унга солиҳа аёл бер", деб дуо қилаётсам, ёнимда ўтирган аёлим секингина сонимдан чимчилаб қолди.
— Бисмиллаҳ, нима бўлди, тинчликми? — десам.
— Ундай дуо қилманг, — дейди.
— Нима бўлади, дўстимга солиҳа аёл сўраяпман, холос-ку!
— Ундан бошқа нарсаларни сўрайверинг, фақат уни сўраманг, чунки фаришта "омин, сенга ҳам худди шундай бўлсин", деб қайтариб туришини яхши биламан, қолаверса, биз дуолар ижобат бўладиган соатдамиз...
Ибрат шуки, дуоларимизда биродарларимизни ҳам унутмайлик! 3-4 та солиҳа аёллар ҳам тилаб қўяйлик...
@tezzkor_xabarlar - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
2 viewsedited 06:00