Get Mystery Box with random crypto!

Тезкор Хабарлар

Telegram kanalining logotibi tezkorxabarlar24_yangiliklari — Тезкор Хабарлар
Kanaldagi mavzular:
Diqqat
Долзарб
Мінус
Диабет
Дахшат
All tags
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 940.10K
Kanalning ta’rifi

Ассалому Алайкум!
Сиз «Тезкор Хабарлар» (@tezkorxabarlar) расмий каналидасиз.
Каналимизда юртимиз ва дунёда рўй бераётган энг сўнгги янгиликлардан ва ибратли маърузалардан хабардор бўлинг.
Реклама: @sifatliuzb

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 77

2024-01-27 13:02:05
Президент малака ошириш марказлари фаолиятини танқид қилди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифатини яхшилаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Унда малака ошириш марказлари эскича ишлаётгани, илмий салоҳияти юқори эмаслиги қайд этилди. Шу боис 14 та ҳудуддаги бундай марказларни фаолиятини қайта кўриб чиқиш, ўқитувчиларни касбий ривожлантириш дастурларини жорий этиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддиларга таълим ташкилотлари фаолияти ва таълим сифати мониторинги платформасини ишга туширишга топшириқ берилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, таълимнинг барча бўғинларида ислоҳотларни ягона концепция асосида амалга ошириш бўйича Лойиҳа офиси ташкил қилинади. У боғча, мактаб, касбий ҳамда олий таълимда ўқув стандарти ва дастурларини илғор тажрибалар асосида ишлаб чиқишга масъул бўлади.

@TEZKORXABARLAR
55.9K views10:02
Ochish/sharhlash
2024-01-27 12:26:28 Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари рақамларда

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:

Аҳоли сони
– 36,8 млн киши:

Аёллар сони – 18,3 млн киши
Эркаклар сони – 18,5 млн киши

Шаҳарда яшовчилар – 18,8 млн киши;
Қишлоқда яшовчилар – 18 млн киши.

Никоҳлар сони – 283,8 мингта;
Никоҳдан ажралишлар сони – 49,2 мингта.

Умумий миграция:

Кўчиб келган – 218,8 минг киши;
Кўчиб кетган – 233,2 минг киши.

Шундан ташқи миграция:

Кўчиб келган – 2,9 минг киши
Кўчиб кетган – 17,3 минг киши.

@TEZKORXABARLAR
55.8K viewsedited  09:26
Ochish/sharhlash
2024-01-27 08:44:10
Бугундан Ўзбекистон “права”си билан БААда машина ҳайдаш мумкин

Ўтган йилнинг декабридан икки давлат ички ишлар вазирлари шундай меморандум имзолаганди.

Ҳужжатга кўра бир давлат фуқароси бошқасининг ҳудудида машина ҳайдаганда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Аммо бу узоқ муддат яшаш ҳуқуқини олганларга тааллуқли эмас.

Юқоридаги инфографикада Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси қаерларда ўтиши акс этган.

@TEZKORXABARLAR
60.4K viewsedited  05:44
Ochish/sharhlash
2024-01-27 03:00:36
Ассалoму алайкум!

Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

@TEZKORXABARLAR
86.8K views00:00
Ochish/sharhlash
2024-01-26 19:49:34
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади

Лойиҳалар киритиш: 1–20 февраль;
Лойиҳаларни саралаш: 21 февраль–11 март;
Овоз бериш: 12–31 март саналари давомида ўтказилади.

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади!

Эслатма! Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.

@TEZKORXABARLAR
66.2K views16:49
Ochish/sharhlash
2024-01-26 17:51:00
Ака-сингил бўлса яхшида!

Сенга елкадош бўлган,
Кўзларига ёш тўлган,
Сен учун борин берган,
Аканг бўлса яхшида.

Шарқироқ сой сўзлари,
Кўзмунчоқдек кўзлари,
Онанг каби юзлари,
Синглинг бўлса яхшида.

Доим айбинг яшириб,
Ютуғингни ошириб,
Айбинг бўйнига олиб,
Аканг бўлса яхшида.

Базан тўлиб тошса ҳам,
Ойижон деб сотса ҳам,
Сезмайсан ҳеч сира ғам,
Синглинг бўлса яхшида!

Бир-бирига меҳрибон ака-сингиллар оқибатига кўз тегмасин! Ака-сингилларга юбориб қўямиз!

@TEZKORXABARLAR
68.7K views14:51
Ochish/sharhlash
2024-01-25 20:54:37
BYD компанияси томонидан Шавкат Мирзиёевга YANGWANG U8 гибрид автомобили совға қилинди.

BYD суббренди ҳисобланган ушбу модел жойида 360° даражада айлана олади.


@TEZKORXABARLAR
25.4K views17:54
Ochish/sharhlash
2024-01-25 20:45:06
Осиё кубоги-2023. Нимчорак финалнинг барча жуфтлиги маълум

Ўзбекистон терма жамоаси мазкур босқичда Таиланд терма жамоаси билан куч синашади. Ушбу беллашув 30 январь куни соат 16:30 да бошланиши белгиланган.

@TEZKORXABARLAR
20.1K views17:45
Ochish/sharhlash
2024-01-25 20:35:42 Мусулмонлар идораси томонидан тақдим қилинган қуйидаги мақолаларни ўқиб чиқишингизни ва мулоҳаза қилишингизни сўраймиз.

Ўқинг, мулоҳаза қилинг ва огоҳ бўлинг!
26.0K views17:35
Ochish/sharhlash
2024-01-25 20:30:08
Варшава шаҳрида Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган фотокўргазма очилди.

Кўргазма 20 февралгача давом этади.

@TEZKORXABARLAR
19.6K views17:30
Ochish/sharhlash