Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табрикл | Тезкор Хабарлар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

«Бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Янги Ўзбекистон – бу янги ҳаёт, янги тараққиёт, бахтли келажак дегани.

Барчамиз ҳамжиҳат бўлиб, бошлаган ислоҳотларимизни янада қатъий давом эттирсак, бу улуғ мақсадга сўзсиз етамиз. Фарзандларимизни албатта билимли, ҳунарли, одобли инсонлар, чинакам ватанпарвар авлод этиб вояга етказамиз. Шу йўлда барчамизга бахт ва омад ёр бўлсин! Эл-юртимизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин! Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман», — дейилади табрикда.

@TEZKORXABARLAR