Get Mystery Box with random crypto!

«УКАМ БЎЛАДИ!» Синовларга бойдир бу дунё, Бир кун келиб сабр | Тезкор Хабарлар

«УКАМ БЎЛАДИ!»

Синовларга бойдир бу дунё,
Бир кун келиб сабрим тўлади.
Кетар бўлсам Раббим қошига,
Эслагувчи укам бўлади!

Дуолар-ла, қўллайман уни,
ИншаАллоҳ, бахти кулади.
Бирдан изсиз ғойиб бўлсам ҳам,
Излагувчим укам бўлади!

Чидай-чидай тўкилиб бўлдим,
Дилда не бор Аллоҳ билади.
Бутун дунё унутар бироқ,
Соғингувчим укам бўлади.

Гоҳо ота, оғамдек бўлиб,
Баъзан койиб, баъзан қўллади.
Фарзандимдек бағрим тўлдирган,
Шу эркатой укам бўлади!

@TEZKORXABARLAR