Get Mystery Box with random crypto!

Кейинги йилдан айрим ёлғиз кексаларга поездга бепул чипталар а | Тезкор Хабарлар

Кейинги йилдан айрим ёлғиз кексаларга поездга бепул чипталар ажратилади

Мазкур тоифадаги шахсларга паспортларни давлат божи ундирилмасдан ID карталарига алмаштириш, ижтимоий соҳа ходимлари томонидан айрим хизматлар кўрсатиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида узоқ муддат қолиш имконияти берилади.

2024 йил 1 апрелдан реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларга бевосита ҳамроҳлик қилувчи 1 нафар шахсга бир йилда бир марта темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар (бориш ва қайтиш учун) ажратилади.

2024 йил 1 майдан реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади.

@TEZKORXABARLAR