Get Mystery Box with random crypto!

Иккита собиқ ҳоким қамалди Сурхондарё вилояти ҳокимининг соби | Тезкор Хабарлар

Иккита собиқ ҳоким қамалди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари, Денов ва
Қизириқ туманлари собиқ ҳокими Рустам Пардаев Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Шўрчи тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Худойберганов эса Жиноят кодексининг 229/4-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари, 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 184/1-моддаси 2-қисмидаги жиноятни қасддан содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

@TEZKORXABARLAR