Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда яна табақалаштирилган солиқ тизимига қайтилиши му | Тезкор хабарлар | Tun-u Kun

Ўзбекистонда яна табақалаштирилган солиқ тизимига қайтилиши мумкин

Солиқ қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ягона ставкадан воз кечиб, табақалашган солиққа тортиш шкаласига қайтиши мумкин. Ҳозир Ўзбекистонда ягона 12 фоизлик даромад солиғи қўлланилади. Бу хусусий секторда «конверт»да ойлик тўлашни олдини олиш мақсадида қилинган. Ҳаммаси тартибга солингач яна эски тизимга қайтилиши мумкин.

2019 йилгача даромад солиғининг энг баланд кўрсаткичи 22,5 фоизгача бўлган. Шу тизимга қайтиш режалаштирилмоқда.

@Tezkorxabar_official