Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистоннинг бир нечта туманларида яна ноқонуний тамаки маҳс | ТЕЗКОР ЎЗБЕКИСТОН 🇺🇿🌍

Ўзбекистоннинг бир нечта туманларида яна ноқонуний тамаки маҳсулотини мусодара қилиш ўтказилди. Икки кун ичида Қашқадарё вилояти Китоб туманида ва Наманган вилоятининг Поп туманида чет элда ишлаб чиқарилган 2 215 қути тамаки маҳсулоти олиб қўйилди.

Рейдларни Бош Прокуратура вакиллари ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказдилар.

Ушбу маҳсулот гумонланувчиларнинг турар жойи ва офисида бўлган. Агар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар қонунбузарларни қўлга олмаганларида, контрабанда мамлакат бозорларига чиқиб кетган бўларди.

Бироқ, қўлга олишлар ҳақида хабардор бўламиз-у уёғига нима бўлади – тахмин қилишгагина тўғри келади. Қонунга кўра, ҳуқуқбузарлар жавобгарликка тортилиб, маҳсулот йўқ қилиниши керак. Аммо қўлга олиш ва амалий ечимлар орасида ҳаддан зиёд кўп вақт ўтади. Бу вақтни қисқартириш ва келгуси чоралар шаффофлигини таъминлаш зарур. Албатта қўлга олинганлар қанча муддат олганлиги, шунингдек қанча миқдорда мусодара моллари йўқ қилингани ОАВда эълон қилиниши лозим.

@boburakmalov