Get Mystery Box with random crypto!

“Ҳаж – 2024” мавсуми илк зиёратчилари Маккага етиб борди Бугу | ТЕЗКОР ЎЗБЕКИСТОН 🇺🇿🌍

Ҳаж – 2024” мавсуми илк зиёратчилари Маккага етиб борди

Бугун, 26 май куни “Ҳаж – 2024” мавсумининг илк гуруҳ зиёратчилари Маккаи мукаррамага етиб борди. Оппоқ эҳромдаги зиёратчиларимиз Ишчи гуруҳи раҳбарлари, ҳамкор ширкат вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди.

Мана шундай илтифотлардан кўнгиллари кўтарилган юртдошларимиз Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтиб, уларга бўлган катта эътиборни нафақат мамлакатимизда, балки олис Макка шаҳрида ҳам чин дилдан ҳис этишди.

Эндиликда Таматтуъ ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз умра амалини бажаришга ҳозирлик кўрмоқда.

Internet magazin

@TEZKOROZBEKISTON
https://t.me/joinchat/AAAAAEqs5qegbLFOoqyJ3A