Get Mystery Box with random crypto!

Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар

Telegram kanalining logotibi tezkor_xabarlar_yangiliklar — Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар
Kanaldagi mavzular:
Тезкор
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 516.07K
Kanalning ta’rifi

Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Реклама учун – @TXREKLAMA

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-26 08:23:13
Бухорода тил сертификатини олиб беришни ваъда қилган ўқитувчи ушланди

Тезкор тадбирда Бухоро муҳандислик-технология институти ўқитувчиси “Миллий тил сертификати”ни олиб бериш эвазига фуқародан $2000 олганда ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Батафсил @XABARLAR_24
6.0K views05:23
Ochish/sharhlash
2024-05-26 07:37:12
Бугун фақат Фарғона водийсида ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 17-22 даража илиқ бўлади — «Ўзгидромет»

Батафсил @XABARLAR_24
10.4K views04:37
Ochish/sharhlash
2024-05-26 06:47:15 #Тезкор

Тадбиркорларга субсидиялар тўғрисида Президентнинг янги қарори қабул қилинди, ТАДБИРОКОРЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги “Тадбиркорлик субектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференсияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-193-сонли қарори

Батафсил @XABARLAR_24
15.3K views03:47
Ochish/sharhlash
2024-05-26 06:17:25
Фарзандингиз мияси яхши ривожланишини ва ақилли бўлишини хохласангиз ушбу махсулотларни истеъмол қилсин!

Ота-оналарга юбориб қўйинг

Батафсил @XABARLAR_24
16.8K views03:17
Ochish/sharhlash
2024-05-25 21:42:14
#диққат

Тошкентда об-ҳаво ёмонлаша бошлади, кучли шамол эсмоқда

Тебраниб турган бинолардан сақланинг, дарахтлар ва реклама иншоотлари яқинида бўлманг.

Автомобилларни дарахтлар яқинида қолдирманг.

Батафсил @XABARLAR_24
28.8K views18:42
Ochish/sharhlash
2024-05-25 21:06:06
Мана оқибат. 55 йиллик синфдошлар тўпланганда..

Марғилон дўпписи ярашган ҳожи оталар, ўзбекона оқ рўмол ўраган ҳожи оналарнинг файзини кўринг.
Барчага мана шундай оқибат, инсонийлик насиб этсин.

Батафсил @XABARLAR_24
32.6K views18:06
Ochish/sharhlash
2024-05-25 19:31:16
Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилади!

Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.

Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик сўралади.

Батафсил @XABARLAR_24
32.1K views16:31
Ochish/sharhlash
2024-05-25 19:00:29
Давлат хизматларини кўрсатишда Face-ID усули жорий қилинади

Мазкур усул жорий йилнинг якунигача йўлга қўйилиб, бунда фуқаролардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмайди.

Давлат хизматлари марказлари ва нотариал идоралар орқали Mobile-ID тизимида идентификация ва қайта идентификациядан ўтишда пул ундирилмайди.

Батафсил @XABARLAR_24
29.2K views16:00
Ochish/sharhlash
2024-05-25 18:35:50
#тезкор

Фарғона, Риштонга Бугун ёққан кучли ёмғирлар сабаб кучли сел келибди

Бугун эрта кучли ёмғирлар ва селлар келиши мумкин. Огоҳ бўлинг!

Батафсил @XABARLAR_24
31.2K views15:35
Ochish/sharhlash
2024-05-25 18:34:41
Қозоғистонда қор ёғди

Қор кўп ёғганлиги туфайли бир қатор йўлларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Батафсил @XABARLAR_24
33.4K views15:34
Ochish/sharhlash