Get Mystery Box with random crypto!

Умеджон Барноев ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хаба | TEZKOR YANGILIKLAR UZ. Расмий канал

Умеджон Барноев ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олди

Халқимизга хос ҳислатлар ҳақида сўз кетганда албатта, меҳр-оқибат, мурувват ва саховатпешалик алоҳида тилга олинади. Чунки, бу инсоний фазилатлар айниқса бугунги синовли кунларда юртдошларимизнинг кундалик ишлари, ниятлари, саъй-ҳаракатлари билан уйғунлашиб кетган.

Ромитан туманида ҳам яқинлашиб келаётган Янги йил байрами муносабати билан туман ҳокими Умеджон Барноев 1-секторга қарашли “Қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги имконияти чекланган, ўзгалар ёрдамига муҳтож, кекса ва беморлар ҳолидан хабар олинди.

Хусусан, “Қўрғон” МФЙнинг “Миёнсарой” қишлоғида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Олимбобо Очилов, 1-гуруҳ ногирони Ҳафиз Ёриқулов, “Темир дафтар”га киритилагн Қурбонгул Ражабовалар хонадонларида бўлиб, фуқароларни яқинлашиб келаётган янги 2023 йил билан қутлади ва уларга ногиронлик аравачаси, кир ювиш машинаси, тикув машинкаси ҳамда Янги йил совғаларини топширди.

— Озгина эътибор ҳам беморга катта мадад беради,-дейди турмуш ўртоғи Салима опа Очилова. — Турмуш ўртоғим ўрнидан туролмай, оғир ётган бир пайтда туман ҳокими янги йил байрами муносабати билан унинг ҳолидан хабар олиш учун келгани бутун оиламиз аъзоларининг кўнглини тоғдай кўтарди. Айниқса, ногиронлик аравачаси, “Янги йил” совғаси берилгани ҳаммамизни мамнун қилди. Давлатимиз барчанинг саломатлигига, тақдирига бу қадар катта эътибор қаратаётганидан хурсандмиз.

Хонадонлар соҳиблари раҳбарларнинг аҳоли хонадонларида бўлиб, муаммо ва камчиликларини ўрганиши, меҳр ва мурувватга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш тизимини яратган давлатимиз раҳбариятига ўз ташаккурларини изҳор қилдилар.

Дарҳақиқат, кўнгли ўксик инсонларнинг кўнглини кўтариш, уларга ҳамдард бўлиш, бугунги кунда туман раҳбари бошчилигида барчанинг шиорига айланмоқда. Чунки, бундай инсоний фазилатлар одамларнинг бир-бирига яхшилик қилишга, ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саҳоват ва шукроналик ҳислатларининг шаклланишига туртки бўлмоқда.

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати