Get Mystery Box with random crypto!

Тезкор хабарлар | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi tezkor24official — Тезкор хабарлар | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Diqqat
Тезкор
Ого
آنا
Ta
All tags
Kanal manzili: @tezkor24official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 208.35K
Kanalning ta’rifi

✅ Тезкор хабарлар | Расмий Telegram каналга Хуш келибсиз!
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Реклама учун — @tezkor24admin

Гувохнома №0659322 дан 15.02.21

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-05-21 22:36:33
Ака-укаларнинг орасидан оқибат қочса, келинларни жазолаш керак.

Эрининг ака-укасини, опа-синглисини яхшисини ошириб, ёмонини яшириб эрига мақтайдиган Келиннинг болалари келажакда оқибатли, борди-келдиси бор бўлади.

Ҳар бир келин эшитиши зарур бўлган гаплар

@Tezkor24official
66.2K views19:36
Ochish/sharhlash
2024-05-21 22:35:35
Ухлашдан олдин қучоқлашиш тезроқ ухлаб қолишингизга ва яхши ухлашга ёрдам беради.

Қучоқлашиш пайтида бахт гормони “окситоцин” ажралиб чиқади. У уйқунинг давомийлигини оширади, бу эса одамларнинг яхши ухлашига ёрдам беради.

Ушбу гормон таъсирида хавфсизлик ҳисси пайдо бўлади, бу тезроқ ухлаб қолишингизга ёрдам беради ва шу билан бирга уйқу сифатини яхшилайди.

@Tezkor24official
51.5K views19:35
Ochish/sharhlash
2024-05-21 21:35:01
Эртага, 22-май — «Автомобилсиз кун»

Ҳукумат топшириғига биноан, ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни Тошкент шаҳрида «Автомобилсиз кун» жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади.

@Tezkor24official
53.3K views18:35
Ochish/sharhlash
2024-05-21 21:21:35
18 ёшли Аҳмат Қодиров спорт вазири бўлди

Чеченистон раҳбарининг 18 ёшли ўғли Аҳмат Қодиров вилоят Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимига тайинланди, дея маълум қилди Рамзан Қодиров.

Йиғилиш иштирокчилари тайинловни қарсаклар билан қўллаб-қувватлади.

Республика Ёшлар ишлари вазирлигини Чеченистон раҳбарининг қизи Табарик Қодированинг эри 20 ёшли Рамзан Висмуродов бошқаради.

Рамзан Қодиров 2007 йилдан буён Чеченистон раҳбари лавозимида.

@Tezkor24official
53.7K views18:21
Ochish/sharhlash
2024-05-21 21:07:33
Турли ёшдаги инсонлар учун уйқу меъёри қанча?

— Янги туғилган чақалоқлар (0-3 ой) - 14-17 соат
— Чақалоқлар (4-11 ой) - 12-15 соат
— Кичкинтойлар (1-2 ёш) - 11-14 соат
— Мактабгача ёшдаги болалар (3-5 ёш) - 10-13 соат
— Кичик мактаб ўқувчилари (6-13 ёш) - 9-11 соат
— Ўсмирлар (14-17 ёш) - 8-10 соат
— Ўғил болалар ва қизлар (18–25 ёш) – 7–9 соат
— Катталар (26-64 ёш) - 7-9 соат
— Қариялар (65 ёш ва ундан катта) - 7-8 соат.

@Tezkor24official
55.3K views18:07
Ochish/sharhlash
2024-05-21 20:39:37
Жанубий Кореяда ёшлар орасида ёлғизлик эпидемияси авж олди. Ҳукумат ёшларга уйдан чиқиши учун ойига 500 тўлайди.

@Tezkor24official
58.2K views17:39
Ochish/sharhlash
2024-05-21 19:53:30
Ижтимоий тармоқларда тарбиячи аёл аввал болаларни бир-бирига урдириб, кейин яна ўзи ҳам ургани акс этган видео тарқалди

Ҳолат юзасидан хозирча расмий маълумот мавжуд эмас.

@Tezkor24official
61.9K views16:53
Ochish/sharhlash
2024-05-21 19:23:02
Singapore Airlines компаниясига тегишли Boeing 777 самолёти бортида кучли турбулентлик ҳодисаси кузатилди. Бир киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлган йўловчи хавфсизлик камарларини боғламагани маълум бўлган.

Singapore Airlines авиакомпаниясининг Лондондан Сингапурга парвоз қилган самолёти кучли турбулентлик ҳудудига тушиб қолиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар жароҳатланган.

Boeing 777-300ER лайнери Бангкокка йўналтирилган ва маҳаллий вақт билан соат 15:45 да қўндирилган.

Авиакомпания баёнотида айтилишича, SQ 321 рейси бортида 211 йўловчи ва экипажнинг 18 нафар аъзоси бўлган.

Компания қурбоннинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Ҳозирча лайнер бортида айнан нима рўй бергани маълум эмас.

@Tezkor24official
63.1K views16:23
Ochish/sharhlash
2024-05-21 18:46:40
Қулоқчин билан мусиқа тинглаш қанчалик зарарли?

Қулоқчин билан мусиқа тинглаш жуда зарарли, айниқса овоз баландлиги максимал даражага кўтарилганда.

Қулоқ ички қисмида мияга товушли хабарларни юборишда ёрдам берадиган майда соч ҳужайралари мавжуд. Қаттиқ шовқин бу ҳужайраларга зарар етказиши мумкин.

Ҳужайралар зараланса, қулоқнинг ички қисми мияга товушли хабарларни етказа олмайди. Вақт ўтиши билан янада кўпроқ соч ҳужайралари зарарланганда эшитиш қобилияти бузилади.

@Tezkor24official
64.8K views15:46
Ochish/sharhlash
2024-05-21 18:40:21
Тошкент шаҳрида магнитудаси 6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор.

Олимларнинг таъкидлашича, Тошкент шаҳри ҳудуди сейсмик потенциали юқори зонада жойлашган. Шу сабабли ҳудудда магнитудаси 6,5 ёки ундан кучли зилзилалар содир бўлиш хавфи мавжудлиги ҳақида Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова маълум қилди.

@Tezkor24official
73.7K views15:40
Ochish/sharhlash