Get Mystery Box with random crypto!

Собиқ МХХ биноси ҳудудидаги дарахтлар кўчирганларга жиноий иш | Тезкор хабарлар | Расмий канал

Собиқ МХХ биноси ҳудудидаги дарахтлар кўчирганларга жиноий иш очилди

Тармоқларда 2024 йил 16-22 май кунлари Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Сайилгоҳ кўчаси, 1-уй манзили бўйича ҳудуддаги кўп йиллик дарахтлар кўчириб олиб кетилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур хабарларга асосан ўтказилган текширишда юқоридаги ҳудудда олиб борилаётган қурилиш лойиҳаси доирасида “M.M.” МЧЖ томонидан соғлом ўсиб турган жами 53 туп қимматбаҳо навли кўп йиллик дарахтлар (эман, қарағай, айлантус ва бошқалар) Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 464-сон қарори талабларига зид равишда ноқонуний равишда кўчириб олиб кетилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан дарахтларни ноқонуний кўчирган хўжалик юритувчи субъект масъуллари ва бунга имконият яратиб берган мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

@Tezkor24official