Get Mystery Box with random crypto!

#Муносабат Ижтимоий тармоқда 'Пахтачи туманида ИИБ ходимлари | Тезкор хабарлар | Расмий канал

#Муносабат
Ижтимоий тармоқда "Пахтачи туманида ИИБ ходимлари вояга етмаган болани сўроқ қилишди" сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди

Ҳолат 2021 йил 25 май куни Пахтачи туманида содир бўлган.

Шу куни соат 20:30 лар атрофида Пахтачи тумани ИИБ ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан, Пахтачи тумани Зиёвуддин шаҳарчасида жойлашган "Хўжа-Зиёвуддин" жомеъ масжиди кўздан кечирилганида, махсус диний маълумотга эга бўлмаган Х.А. исмли шахс 11 нафар (5 нафари вояга етмаган) шахсларга диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз, диний таълимотдан сабоқ бераётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Х.А. га нисбатан МЖтК нинг 241-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, келгусида диний таълимотлардан сабоқ бериш нияти бўлса, махсус диний билимларни эгаллаб, қонунларга асосан, ваколатли диний органларнинг рухсати асосида фаолият кўрсатиши мумкинлиги тушунтирилган.

@Tezkor24official