Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда боғча мудираси 1 миллиардга яқин пулни талон-торож қ | Тезкор хабарлар | Расмий канал

Тошкентда боғча мудираси 1 миллиардга яқин пулни талон-торож қилгани маълум бўлди

Таълим муассасалари раҳбарларининг бюджет маблағларини талон-торож қилиши ҳолатлари юзасидан 11 та жиноят иши қўзғатилди.

Мисол учун, Зангиота туманида жойлашган 16-сонли МТТ мудираси амалда ишламаган 37 нафар ходим номига очилган пластик карталарни ноқонуний равишда ўзида қолдиришни талаб қилиб, табелларга сохта маълумотлар киритиш орқали 983,5 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.

Оққўрғон туманидаги 2,6,10,12-сонли МТТлар мансабдор шахслари томонидан ўзларига ишониб топширилган озиқ-овқат маҳсулотлари талон-тарож қилинган.

@Tezkor24official