Get Mystery Box with random crypto!

ҚАДРДОНЛАРИМ Бу дунёни тор экан деманг Миннатчини ошини еманг | TEZKOR XABARLAR

ҚАДРДОНЛАРИМ

Бу дунёни тор экан деманг
Миннатчини ошини еманг
Омад қушим учмади деманг
Қадри баланд қадрдонларим
Мехри дарё мехрибонларим

Ҳаёт ахир бир бор берилар
Рисқ-насиба излаб терилар
Дил оғритса кунгил эзилар
Қалбга яқин қадрдонларим
Мехри дарё мехрибонларим

Сиз борсизки яшайман бугун
Сизга тилай қувончни хар кун
Сизга фақат шу куним бу кун
Қалби нозик қадрдонларим
Кунгли очик мехрибонларим

Кулиб яшанг хаёт эх қисқа
Асли бу чин хаётдан нусҳа
Уқинг оят вақтимиз қисқа
Қадри улуғ қадрдонларим
Мехри дарё мехрибонларим

Ох кимда йўк ташвишу бу ғам
Ох жонизни куйдирдиз бирам
Кипригиздан окмасин ёш нам
Калбга якин кадрдонларим
Кунгли очиқ мехрибонларим

Фақат қолур авлод ва насил
Бу хаётнинг максади асил
Сизга айтди бу сузни Шухрат
Қадри баланд қадрдонларим
Мехри дарё мехрибонларим

@Tez_kor24 • Барчаси бизда!