Get Mystery Box with random crypto!

​​Бухоролик фолбин аёл алдов йўли билан фуқародан 1300 доллар | 🔻Тезкор 24

​​Бухоролик фолбин аёл алдов йўли билан фуқародан 1300 доллар пул ва моддий бойлик ундиргани маълум бўлди.

Бухорода ўзини «фолбин» деб эълон қилиб, жодугарлик билан шуғулланиб келган 33 ёшли аёл фуқаронинг ишончига кириб, унинг 1300 долларга тенг пули ва моддий бойлигини қўлга киритгани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов маълум қилди.

Маълум бўлшича, Бухоро шаҳрининг Жўбор кўчасида яшовчи, 1988 йилда туғилган аёл У.Т. ўзини «фолбин» деб эълон қилиб, бир нечта фуқаронинг ишончига кириб, даромад қилиб келган. 2021 йилнинг апрель ойида У.Т. хонадонига келиб, шахсий ҳаётида кетма-кет муаммоларга дуч келаётганини айтган 32 ёшли фуқаро Ш.Т.нинг дардини тинглаб, унинг ишончига кирган. Фуқаронинг шахсий муаммоларидан устамонлик билан фойдаланиб, унга шамлардан фойдаланиб, илоҳлар билан гаплаша олишини билдирган. Айнан шу йўл билан унинг ҳам мушкулини осон қилиши ва унинг келажагини олдиндан айтиб бера олишини айтиб, эвазига У.Т.дан 3000 доллар талаб қилган. Оғир аҳволдаги фуқаро фолбин аёлнинг ёлғонларига ишонган ва ўзида мавжуд бўлган 1300 доллар пулини, шунингдек, пулга ҳисоблаб, сўнгги русумдаги қўл телефонини совға қилган.

Бироқ орадан вақт ўтса-да, шахсий ҳаётида ўзгариш сезмаган Ш.Т. яна У.Т.га мурожаат қилган. Фуқаронинг йўллари фақат ўзининг дуоси билан очилишига шаъма қилган аёл ундан яна моддий манфаатдор бўлишга уринган. Аммо унинг бу галги уринишлари зое кетган.

Ўзининг алдангани ва ишончининг суиистеъмол қилингани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум қилган Ш.Т.нинг аризаси юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 19 май куни У.Т.нинг фирибгарлик жиноятини содир этгани аниқланган. Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми, «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ушбу жиноят ишида гумонланаётган ‘фолбин’ қонун олдида жавоб бериши, шубҳасиз. Аммо ҳали ҳам фолбинга доимий ‘мижоз’ бўлиб, боз устига яқинлари ва танишлари, оила аъзоларини етаклаб келувчи фуқароларни алданиб қолмасликка, фолбин ва жодугарлик билан шуғулланувчи шахсларга ишонмасликка чақирамиз», — дейди Шуҳрат Жалолов.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24