Get Mystery Box with random crypto!

Termizliklar || Rasmiy

Telegram kanalining logotibi termizliklar_75 — Termizliklar || Rasmiy T
Telegram kanalining logotibi termizliklar_75 — Termizliklar || Rasmiy
Kanal manzili: @termizliklar_75
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.58K
Kanalning ta’rifi

✅Термизликлар учун ташкил этилган телеграм канал!
🌍Дунё, юртимиз ва шаҳримиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
💻 @Termizim24 чат
Бирор ҳодисага гувоҳ бўлсангиз бизга юборинг, уни атрофлича ўрганиб ёритамиз!

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-30 21:35:29
Шунақа гапла....
Кимга жўнатишни ўзингиз биласиз)))

Термизликлар канали
@Termizliklar_75
https://t.me/+cKB4A3ui_ukyN2Ey
202 viewsedited  18:35
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:56:32
Мустақиллик байрамининг 31-йиллигига бағишлаб Tashkent City сайилгоҳида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи кўринишидаги табиий ўсимликлардан композиция яратилди

Термизликлар канали
@Termizliklar_75
https://t.me/+cKB4A3ui_ukyN2Ey
264 views14:56
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:58:02
Чўл ўртасида бетакрор гулзор

Улкан гуллар боғининг асосий ўзига хослиги шундаки, ушбу хилма-хил гуллар бутунлай ўлик саҳрода ўсади. Бундай мураккаб шароитда гул ўстириш учун паркка ҳар куни 757000 литр сув керак бўлади!

Термизликлар канали
@Termizliklar_75
https://t.me/+cKB4A3ui_ukyN2Ey
642 views13:58
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:07:52
#МашаАллоҳ
Бирданига 9 эгизакни дунёга келтирибди

Эгизаклар хозир соғлом катта бўлишмоқда экан

Термизликлар канали
@Termizliklar_75
https://t.me/+cKB4A3ui_ukyN2Ey
265 views11:07
Ochish/sharhlash
2022-08-15 22:00:02
Дарс жараёнлари 5 сентябрдан бошланади

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади:

1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
2 сентябрь — жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар қўшимча дам олиш куни);
3 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
4 сентябрь — якшанба (дам олиш куни).

Демак, 5 сентябрь, душанба куни барча таълим муассасалари учун 2022-2023 ўқув йилининг илк ўқиш куни бўлади.

Термизликлар канали
@Termizliklar_75
https://t.me/+cKB4A3ui_ukyN2Ey
39 views19:00
Ochish/sharhlash
2022-08-15 21:50:02
Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм).

Ўзбекистонда ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади.

Яқинларга хам юборинг

Термизликлар канали
@Termizliklar_75
https://t.me/+cKB4A3ui_ukyN2Ey
30 views18:50
Ochish/sharhlash
2022-08-15 19:29:16
#No_comment

Термиз шаҳрида ўтказилаётган тест синови жараёнлари

Термизликлар канали
@Termizliklar_75
https://t.me/+cKB4A3ui_ukyN2EyAAFRMOjcdra4mKqcdiA
32 viewsedited  16:29
Ochish/sharhlash
2022-08-15 15:21:12
ТЕРМИЗ ШАҲРИДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5228-қарорига асосан, “Паттакесар” маҳалласи аҳолисига кредит асосида 50 дона курка ва 300 дона товуқ етказиб берилди.

“Паттакесар” МФЙ ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан маҳаллада “Аёллар дафтари”даги аёлларга тикув машинаси ҳамда яна бир фуқарога нон пишириш печи ва хамир қориш ускунаси топширилди.

Шунингдек, “Жўйжангал” маҳалласидаги якка тартибдаги тадбиркор Улуғбек Бегалиевга боғдорчилик ва гул кўчатларини етиштириши учун кредит асосида ҳар хил турдаги гул кўчатлари олиб берилди.

Термизликлар канали
@Termizliklar_75
https://t.me/+cKB4A3ui_ukyN2EyAAFRMOjcdra4mKqcdiA
34 views12:21
Ochish/sharhlash
2022-08-15 11:58:02 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2022 йил 14 сентябрь кунлари ички йўналишларда йўловчи поездлари тариф қисмидан киритилган чегирмалар жорий этилмоқда:

Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;

Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (йўриқнома асосида 4 нафар ва ундан ортиқ кишига) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

«Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан – 10%.

ИЗОҲ: Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.

Термизликлар канали
@Termizliklar_75
https://t.me/+cKB4A3ui_ukyN2EyAAFRMOjcdra4mKqcdiA
32 views08:58
Ochish/sharhlash
2022-08-15 11:46:21 Сурхондарёда қурилиш соҳаси ходимлари куни кенг нишонланди

Мамлакатимизда ҳар йили август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Шу муносабат билан кеча ва бугун Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Куни кеча Термиз шаҳридаги “Афруз” тантаналар саройида ўтказилган вилоятнинг асосий байрам тадбирида уста бинокорлар, меъмор ва лойиҳачилар, пудратчи ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари ва соҳанинг фидойи мутахассислари таклиф этилди.

Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Файзулла Маманов вилоят ҳокимининг воҳа қурувчиларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбирда кўп йиллик самарали меҳнати, соҳа ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш борасидаги фидокорона хизматлари учун бир гуруҳ соҳа вакиллари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Вилоятимиз санъат усталари ва пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Намозов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова, эстрада хонандаси Ҳулкар Абдуллаева сингари эл ардоғидаги санъаткорлар ижросидаги концерт дастури барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Термизликлар канали
@Termizliklar_75
https://t.me/+cKB4A3ui_ukyN2EyAAFRMOjcdra4mKqcdiA
35 viewsedited  08:46
Ochish/sharhlash