Get Mystery Box with random crypto!

Аввал хабар берганимиздек Термиз давлат университетига тайинла | TerDU rasmiy kanali

Аввал хабар берганимиздек Термиз давлат университетига тайинланган ректор А.Мараҳимовнинг ҳар бир факультет талабалари ва жамоаси билан танишуви давом этмоқда. Навбатдаги манзил Архитектура ва қурилиш ҳамда Санъатшунослик факультетлари бўлди. Ректор факультетларда талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар, мавжуд муаммолар, ҳал қилиниши лозим бўлган ишлар билан танишди ва масъулларга зарурий топшириқлар берди. А.Мараҳимов талабалар билан бўлган суҳбат давомида реконструкцияга тушиш арафасидаги бинонинг архитектураси ва ландшафт-дизайнини яратиш бўйича талабалар ўртасида танлов эълон қилди. 3 та ўринга университетнинг қимматбаҳо совғаси топширилиши айтилди. Ректор спорт залларини кўздан кечириш вақтида валейбол спорт ўйинида талабалар билан бирга иштирок этди. У ерда ҳам ёшлар билан қизғин суҳбат бўлди. Худди шундай танишув жараёни Санъатшунослик факультетида ҳам давом этди.

@TerDU340