Get Mystery Box with random crypto!

UzAutoMotors ва UzAuto билан боғлиқ барчага саволлар: 1. UzAu | Har sohadan 1 shingil

UzAutoMotors ва UzAuto билан боғлиқ барчага саволлар:

1. UzAutoMotors машиналарининг сифатидан норозилар 2 соат ичида 12 мингдан ошиқ эди. UzAM бирор чора кўрадими?

2. Агар бу уларга камлик қилса @stopuzam да 70 дан кўп 2020 йилда чиққан машиналарнинг нуқсонлари бўйича видео-исботлар бор ва яна келишда давом этмоқда. Spark, Nexia, Gentra, Damas ларда жуда кўп камчиликлар бор. UzAM бирор чора кўрадими?

3. Асака заводига BIQ сертификатини берганлар, chevrolet нинг бош офисидагилар шу камчиликлардан хабардорми? Ёки уларга ўзимиз хабар берсакмикан?

4. Кўпчилик янги Gentra ва Nexia 3 автомобилларида коробка муаммоси йўлда кетаётганда содир бўлмоқда. Бахтсиз ҳодисага учрасачи? Балки шу вақтгача кимдир учрагандир. Ҳар бир машинани янгисига алмаштириб бероласизларми? Пулини қайтариб берасизлар балки? Судлашишга тайёрмисизлар халқ билан?

5. Шу пайтгача бирнечта йирик автоконцернлар кичик носозлик учун 100 минглаб машиналарини қайта чақириб олганини янгиликларда кўп ўқиганмиз. GM Uzbekistan ёки UzAutoMotors шундай қилганми? Қиладими?

6. Суд жараёнида «сирли маълумот»лар тўғрисида бир-нималар дедингиз. Бу сирли маълумот сизлар импорт божи, солиқлар ва утилизация йиғимларини тўламаслигингиз билан боғлиқми? Агар мабодо шундай бўлса, сизларнинг шохларинг борми?

7. Ҳар гал иш ўринлари ҳақида мақтанасизлар, заводда ишлайдиганлар сўзига қараганда ойликлари ишига яраша эмас, премия йўқ экан. Заводлардаги ишчилар 2 млн ойлик оларкан ўртача. Шу мақтанишга арзийдиган пулми?

8. UzAuto га шунча имкониятни яратиб берганларга савол: халқни қийнаб чарчамадингизми?

9. Қачон растаможкани енгиллаштириб, бу заводга рақобат нималигини кўрсатасизлар?

10. Қачон ўзбекистонликлар $4000-5000 га яхши машина минади? Нечта ренессансдан кейин?

Manba:@trolluz

https://lnk.pw/edxk