Get Mystery Box with random crypto!

Аср намозини ўқиётганимда ёнимда бир болакай ҳам бор эди. У на | Telefon Egalariga

Аср намозини ўқиётганимда ёнимда бир болакай ҳам бор эди. У намоз асносида у ёқ бу ёққа кўп марта қаради. Намозни ўқиб бўлгач: "Исминг нима?" деб сўрадим.
- У: "Исмим Абдурахмон", деди.
Мен: "Нечанчи синфда ўқийсан?" Десам, у: "Бешинчи синфда", деди.
- Мен: "Эй Абдурахмон, сени қанчалик яхши кўришимни биласанми?" десам, у табассум қилиб: "Нима учун?" деди.
- Мен: "Ўйинни ташлаб, намозга келиб, Роббиси хузурида тик турган киши севилишга лойиқдир, бундай кимсани Аллох хам севади", дедим.
- У: "Аллох мени қандай севади?" деган эди, мен: "Бошқа болалар ташқарида ўйнаб юрганида, Аллох сени намозга чорлаши айни севишини англатади", деб, ортидан: "Аллох сени бундан хам кўпроқ севишини истайсанми?" деган эдим, у: "Ха", деди.
- Мен: "Ташқаридаги анави дурадгорни кўряпсанми?" десам у: "Ха", деди.
Мен: "Агар шу дарадгор қарамасдан михга болғачани урса қўли жарохат олиши мумкин. Демак сен хам намоз ўқиётганингда сукунат билан, кўп қимирламасдан, назарингни сажда ўрнига қаратмоғинг лозим. Шундай қилсанг гўзал бўлади", дедим.
Хулоса: Болаларга мулойимлик билан ўргатинглар, уларга озор берманглар!
Намозхонлардан бирини аввалги сафдан иккинчи сафга ўтказиб юборилгани сабаб йигирма йил намоз ўқимай қўйди.
Муҳаммад Фазолий
@uzbeku