2022-07-17 05:35:17
Тонгги тилак!
Аёлни докторга иши тушмасин,
Юз ёшга кирса хам тиши тушмасин.
Егани гўшт бўлсин суяк кемирсин,
Кундан кун очилиб росса семирсин.
Рўзғорига бир умр ўзи бош бўлсин,
Қозонида доим шўрва, ош бўлсин.
Дастурхонни тўлдирсин тарвуз қовуни,
Кир ювганда бор бўлсин доим совуни.
Хаётда бўлса гар оғир кунлари,
Узилмасин уйидан ёғу-унлари.
Қийинчилик кўрмасин ўйга толмасин,
Процентга бировдан қарз хам олмасин.
Очкиси йўқ бўлса шахло кўзига,
Ажинлар тушмасин ойдек юзига.
Лабларидан кетмасин туғма бўёғи,
Шилинмасин туфлида юрса оёғи.
Хар куни ўсмага чўмилсмн қоши,
Ачиган қатиқни кўрмасин боши.
Сочига тушмасин бирор дона оқ,
Уйидан ўчмасин хеч қачон чироқ.
Омон бўлсин доим темирдек жони,
Тандирда куймасин хеч қачон нони.
Товуғи тухумдан кўкрагин керсин,
Сигири тўхтамай сут қатиқ берсин.
Қўйлари бахорда эгизак туғсин,
Сотиб қизларига сарполар йиғсин.
Қиз узатса ховлиқмасин шошмасин,
Тоғараси камайсину ўндан ошмасин.
Куёви ўғлидай хизматин қилсин,
Келини уни ўз онам деб билсин.
Олтиндан балдоқлар, узуклар тақиб.
Армонсиз яшасин эрига ёқиб.
Кузидан оқмасин бирор томчи ёш,
Мана шундай кун бўлсин, бир умр йулдош!
@tegadi
16.0K viewsedited 02:35