Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат Фарзандларингизнинг қобилиятлари (таланти) эмас, меҳна | Nishonga Tegadi ️

#ибрат

Фарзандларингизнинг қобилиятлари (таланти) эмас, меҳнатларини мақтанг.

Масалан, боламнинг хотираси яхши, деманг, кўп такрорлашдан чарчамайди, эринмайди, меҳнаткаш денг.

Осон тушуниб олади, деманг, тушунмагунча ҳаракат қилишдан тўхтамайди, ҳафсалали денг.

Бинобарин, улар ўз меҳнатлари билан эришмаган нарсаларни мақташдан кўра, меҳнатлари билан эришганларини мақташ самаралироқ ва тўғри бўлади.

Масалан, болам чиройли деманг, ахлоқли денг. Агар кўринишини мақтамоқчи бўлсангиз, намоз ва яхши ишларда мустаҳкам эканидан юзи нурли денг.

Зеро, қобилияти (таланти)га суянган одам ўтириб қолади, меҳнатига суянган одам эса ўзиб кетади.

Маҳмуд Усмон

@tegadi | Tesha tegmagan gaplar