Get Mystery Box with random crypto!

#кулги Бандаликни бажо келтираётган ота ўғлига “онангни эҳтиё | Nishonga Tegadi ️

#кулги

Бандаликни бажо келтираётган ота ўғлига “онангни эҳтиёт қил”, дея васият қилган. Ўғил унга жавобан “Хотиржам бўлинг, онамни бошимда кўтариб юраман” деб ваъда қилган. Ва онасига саватга солиб, бошида олиб юришга одатланган. Бир куни офтобрўяда ўтирган бир чол ундан сўраб қолибди:
— Ҳой, йигит! Бошингдаги нима?
Йигит ғурур билан жавоб қилибди:
— Раҳматлик отамга ваъда бергандим. Онамни бошимда кўтариб юрибман.
— Эй, нодон, яхшиси сен онангни эрга бер, - дебди чол.
Сал юришгач, саватда ётган кампир ўғлидан сўрабди:
— У чол нима деяпти?
— Онангни эрга бер, деяпти.
— Ақлли одам экан, — деган ҳурсиниқли овоз эшитилибди тепадан.

Жамила Эргашева

@tegadi | Tesha tegmagan gaplar